Беларусда баённомани имзоламаган сайлов комиссияси аъзосининг жасади топилди
Олам
−
18 Август 2020
15034Багратин номидаги Волковис ҳарбий-тарихий музей директори Константин Шишмаков ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Фаришта” қидирув-қутқарув бўлинмаси маълум қилди.
Эркак 15 август куни йўқолиб қолганди. У турмуш ўртоғига телефон қилиб, ишдан бўшаганини ва уйга келаётганини айтган, лекин келмаган.
Аввалроқ, сайлов комиссияси аъзоси бўлган 29 ёшли Шишмаков президентлик сайловларидаги баённомани имзолашдан бош тортган.
“Ҳаммаси 9 санада бошланди. У сайлов комиссиясида бўлганида. У билан яна бир йигит бор эди. Улар иккиси якуний протоколни имзоламади. Ўғлимнинг айтишича, улар учун қўл қўйишган”, деган Шишмаковнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови ўтказилди. Унда 26 йилдан бери иқтидорда қолаётган Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Бунинг ортидан эса мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланди.
LiveБарчаси