МСК: Сайловда Лукашенко катта фарқ билан ғалаба қозонди

Олам

image

Беларусда ўтказилган президентлик сайловида дастлабки маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз тўплади. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Сайловда 5 млн 790 минг одам иштирок этган ва явка 84,23 фоизни ташкил қилган.

Президентликка номзод бўлган мухолиф Светлана Тихановскаяга 9.9 фоиз сайловчи овоз берган. У 574 минг овоз тўплаган. 6,02 фоиз сайловчи барчасига қарши бўлган.

МСК раҳбарининг сўзларига кўра, бу натижалар катта эҳтимол билан ўзгармайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, сайловлар тугаб, Лукашенко тахминан 80 фоиз овоз йиғгани айтилгач, Минскда норозилик намойишлари бошланди. Пойтахт кўчаларида ОМОН ва аҳоли ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ҳукумат идоралари ўраб олинди.

Маълумот учун, Александр Лукашенко Беларусни 1994 йилдан бери узлуксиз бошқариб келяпти. Агар у қайта сайланса, бу унинг олтинчи президентлик муддати бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко Беларусда сайлов

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг