Лукашенко коронавирус Беларусда қачонгача “меҳмон” бўлишини айтди
Олам
−
21 Май 2020
6865Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатда коронавирус билан боғлиқ қийин вазият яна бир ой сақланиб қолишини тахмин қилди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.
"Ҳеч қандай ҳолатда тинчланманг. Биз шифокорларимизга диққатимизни қаратишимиз керак. Улар ўз ишларини пухта бажармоқда ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ишни яхши ташкил этган. Ва энг муҳими, сиз ҳар кунги тажрибани ўрганмоқдасиз. Мен бунга дош беришингизни истардим”, деди Лукашенко.
Лукашенконинг таъкидлашича, мавжуд маълумотлар вазият аста-секин яхшиланаётганидан далолат беради. "Мен маълумотларни кўриб турибман, мен уни бошқараман. Лекин ҳеч қандай ҳолатда бўшашмаслигим керак. Биз охиригача боришимиз ва уни ҳаммага, айниқса, мамлакатимизда исботлашимиз лозим", деди у.
"Биз одамлар ҳаёти учун курашишимиз, қўлимиздан келганича ҳаракат қилишимиз ва одамларни қутқаришимиз зарур", дея қўшимча қилди Президент.
Сўнгги маълумотларга кўра Беларусдан коронавирусдан зарарланганлар сони 33 371 нафарга етди. Касалликдан 12 057 бемор соғайган бўлса, 185 киши оламдан ўтди.