Лукашенко коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди
Олам
−
02 Июль 2020
13647Бугун, 2 июль куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакат коронавирус устидан ғолиб келганлигини эълон қилди. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар бермоқда.
28 февраль куни Беларусlа коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланди. Инфекция Беларусь миллий техник университетининг (БМТУ) эронлик талабасида учради. Унда касаллик аниқланишидан бир ҳафтда олдин у Бокудан мамлакатга учиб келган эди.
Бемор Минск юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади. У билан алоқада бўлган одамлар текширилди, аммо уларда касаллик аломатлари топилмади.
Ушбу оғир вазият билан боғлиқ ҳолда Беларусь Президенти мамлакат чегараларини ёпиш зарур, деб ҳисобламади. Аммо беморларни аниқлаш учун баъзи чоралар жорий этилди.
“Бизнинг соғлиқни сақлаш тизими оёққа турди. Аммо биз кураш даражасини пасайтирмаяпмиз, шу сабаб бугун биз ғалаба қозондик, деб айта оламиз”, деди Лукашенко.
Беларусь раҳбари мамлакат "сиёсий ақл-идрок" ва "халқ донолиги"ни намойиш этганини таъкидлади. У шифокорларнинг хизматларини эътироф этиб, улар билан учрашувни ташкил қилишга ваъда берди.
Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 62 424 та коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда курашнинг бутун даври давомида 398 киши вафот этган.