Беларусь қуруқликдаги чегараларини ёпишга қарор қилди
Олам
−
10 Декабрь 2020
3770Беларусь ҳукумати SARS-CoV-2 коронавируси туфайли мамлакатнинг қуруқликдаги чегараларини ёпишга қарор қилди. Тегишли фармон мамлакат миллий ҳуқуқий Интернет порталида эълон қилинди.
Ҳужжатда таъкидланишича, фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан чиқиш пунктлари орқали ўтиши 10 кундан кейин тўхтатилади.
"Беларусь фуқаролари, шунингдек, мамлакатда доимий ёки вақтинча яшаш учун рухсатнома олган чет элликлар томонидан Беларусдан чиқиш вақтинча тўхтатиб турилади", дейилади ҳужжат матнида.
Тегишли чекловлар темир йўл станцияларида, автомобиль йўлларида ва соддалаштирилган назорат пунктларида қўлланилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда 152 453 киши коронавирус юқтириб олди. Шулардан 129 950 шифо топган бўлса, 1 230 нафар бемор инфекциядан вафот этди.
LiveБарчаси