Лукашенко коронавирусга чалинган

Олам 8274
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко коронавирусга чалиниб, даволанганини маълум қилди. У касалликни бошидан ўтказгани ҳақида Ички ишлар вазирлигининг Минскдаги ҳарбий қисмига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Лукашенко хасталик унда аломатларсиз кечганини айтган ва касалликни шифохонага ётмасдан иш жараёнида ўтказиб юборган.

“Овозим учун узр сўрайман. Сўнгги пайтларда жуда кўп гапиришга тўғри келяпти. Аммо энг ҳайратланарлиси шундаки, бугун сиз коронавирусни оёқларда ўтказиб, омон қолган инсон билан учрашиб турибсиз”, деди Беларусь Президенти. 

Лукашенконинг сўзларига кўра, у коронавирусни ўтказганини шифокорлар кеча айтишган. У ўзининг 97 фоиз касаллик сезилмай ўтиши ҳақидаги гапини эслаган.

“Худога шукр, мен аломатсизлар доирасига киришга муваффақ бўлдим. Ва ниҳоят, мен бу касалликни бошдан ўтказиб, Беларуснинг олтин фондига қўшилдим”, деган Лукашенко.

Маълумот учун, Беларусда ҳеч қандай карантин чекловлари ўрнатилмаган. Мамлакатду бугунгача 67 366 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 543 нафари вафот этган ва 60 669 нафари соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 3
t
×