Лукашенко пандемия пайтида бошқа аёлларни ўпмасликни маслаҳат берди
Олам
−
07 Май 2020
6805Беларусь Президенти Александр Лукашенко эркакларга оила аъзоси бўлмаган аёлларни ўпмасликни маслаҳат берди. Бу пандемия вақтида вирус юқтириб олиш хавфини оширишини айтди.
“Бошқа аёллардан боса олишни тўхтатинг. Бир ой сабр қилинг“, дейди Беларусь раҳбари.
У одамларга оиласи билан ҳам яқин алоқаларни чеклашни сўради. Лекин ўз ўзини изоляциа қилиш ҳақида гапирмади.
“Агар оилада бирон бир нарса одатий бўлмаса, масалан, кимдир ўзини яхши ҳис қилмаса, оилангиз билан қолинг“, дея қўшиб қўйди Лукашенко.
Аввалроқ, Беларусь Президенти вирусни 60 даража ҳароратда ўлишини айтиб, иссиқ саунага боришни тавсия қилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирус билан боғлиқ 19 255 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 4 388 нафари соғайган, 112 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 14 755 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси