Лукашенко хоккей мусобақасида ғолиб бўлди (фото)
Олам
−
10 Март
7151Беларусь резиденти Александр Лукашенконинг хоккей жамоаси Республика хоккей лигасида олтинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда "Пул Первого" маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 9 март куни Минскдаги “Олимпия аренаси” муз саройида Лукашенко ва унинг жамоаси саралаш босқичининг финал учрашувида Витебск вилояти хоккейчиларини 13:3 ҳисобида мағлуб этган.
“Биз плей-офф босқичига тайёргарлик кўряпмиз, шунинг учун бу ўйин моҳиятан финалдан олдинги машқдир. У ерда бизни муҳим учрашувлар кутмоқда, шунинг учун рақиб ким бўлишидан қатъи назар, биз доимо бор кучимиз билан ўйнашга тайёрланамиз”, деган Лукашенко жамоаси аъзоси Алексей Титовес.
Маълумот учун, жорий мавсумда Лукашенко жамоаси бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. Ўтган мавсум финалида жамоа вилоят маъмурияти жамоасини (6:1 ва 6:4) мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан бирга хоккей ўйинини томоша қилишга борган эди.
LiveБарчаси