Лома Камбосос билан Австралияда жанг қилиши мумкин
Спорт
−
18 Январь 2022
2406Василий Ломаченконинг жангларини ташкил қилувчи “TOP Rank” промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум ўз мижозининг супер енгил вазн тоифасида йўналишлари чемпиони австралиялик Жорж Камбососга қарши рингга кўтарилишга тайёр эканини маълум қилди.
“Биз Камбосос вакиллари билан Ломанинг Австралияга бориши ҳақида гаплашяпмиз, Василий буни қилишга тайёр. Яқин орада жуда катта жанг бўлади. Аммо биз коронавирус муаммосини ҳал қилишимиз керак ва мен буни қила оламиз, деб ўйлайман. Камбососга қарши Австралиядаги жанг менинг Лома учун биринчи танловим. Василий бунга яхши тайёргарлик кўрган”, дейди Арум.
Эслатиб ўтамиз, Камбосос профессионал бокснинг уч вазн тоифаси собиқ чемпиони Ломаченкога қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапириб, бу унга ёққанини айтган эди.
Маълумот учун, “Matchroom” промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Боб Арум Василий Ломаченкони WВО йўналиши бўйича мажбурий даъвогарга айлантиришга ҳаракат қилишга уринади, дея баҳолаган эди. Бироқ Жорж Камбосос (WBA, IBF, WBO, WBC Franchise чемпиони) ва Девин Хейни (WBC чемпиони) ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги аввалроқ бўлиб ўтишини таъкидлаган.
LiveБарчаси