Иноуэ қочиши мумкин, лекин мен ўзимникини қай йўл билан бўлса ҳам оламан – Аҳмадалиев
Спорт
−
29 Ноябрь 2024
7048Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги олдидан фикр билдирди.
“P4P юлдузи кўринишидан катта чақирувларга тайёр эмас. У қочишда давом этиши мумкин, лекин мен ўзимга тегишлисини қандай йўл билан бўлса ҳам оламан. MJ яна ишга қайтди”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, 30 ёшли Аҳмадалиев 14 декабрь куни Монте-Карлода бўлиб ўтадиган проф бокс оқшоми доирасида мексикалик Рикардо Эспиноса билан жанг қилади.
Қайд этиш жоиз, Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA чемпионлик камарига расмий ва мажбурий даъвогар ҳисобланади. Наоя декабрь ойининг сўнггида австралиялик Сэм Гудманга қарши рингга кўтарилади. Агар Иноуэ Гудманни мағлуб этса, Аҳмадалиев эса Эспиносадан устун келса, Аҳмдалиев ва Иноуэ жанги ташкил этилади. Томонлар 120 кун ичида жанг бўйича муросага келиши талаб этилади.
LiveБарчаси