Камбосос, Ломаченко, Хейни, Лопес... Енгил вазнлилар тақдири нима бўлади? 

Спорт

image

“Matchroom” промоутер Эдди Хирн профессионал бокснинг енгил вазн тоифасидаги эҳтимолий чемпионлик жанглари ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлайманки, Боб Арум Василий Ломаченкони WВО йўналиши бўйича мажбурий даъвогарга айлантиришга ҳаракат қилади. Демак, у қачондир ўз имкониятини қўлга киритади. Лекин Жорж Камбосос (WBA, IBF, WBO, WBC Franchise чемпиони) ва Девин Хейни (WBC чемпиони) ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги аввалроқ бўлиб ўтади. Тўғрисини айтсам, Арумнинг Ломаченкони мажбурий давогарга айлантиришга уриниши Камбосос ва Хейни ўртасидаги дуэлни ташкил қилишда ёрдам беришига ишонаман”, дейди Хирн.

Шунингдек, промоутер нима учун мутлақ чемпионлик жангини ўтказиш муҳим эканини айтиб ўтди:

“Шунчаки, Жорж Девин билан тўқнаш келишни афзал кўради, чунки уларнинг жангида Ломаченкога қарши мажбурий ҳимоядан кўра, енгил вазндаги барча камарлар ҳам ўртага тикилади. Камбосос ёки Хейни Ломаченкога қарши жанг қилишига шубҳам йўқ, лекин биринчи навбатда мутлақ чемпионни аниқлашимиз керак”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташеил этилади ва унда Исоил Мадримов (7-0-0) Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0), Бектемир Мелиқўзиев (7-1-0), Иқболжон Холдоров (1-0-0), Элнур Абдураимов (7-0-0) ва проф боксда дебют қилаётган Дилшодбек Рўзметов рингга кўтарилиши кутилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Проф бокс Ломаченко Камбосос Мадримов Девин Хейни Хирн

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг