Мадримов ва Кроуфорд “нигоҳлар жанги”да тўқнаш келди (видео)
Спорт
−
25 Апрель
11944Кеча, 24 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида америкалик мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган 36 ёшли Теренс Кроуфорд (40-0, 31 KO) ҳамда 29 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримов (10-0-1, 7 KO) иштирокида илк матбуот анжумани ҳамда face-to-face маросими бўлиб ўтди.
3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ушбу жангда ўртага Мадримовга тегишли WBA чемпионлик камари ҳамда биринчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз бўлиб турган вақтинчалик WBO камари қўйилади.
Иккала боксчи ҳам жанг бўйича ўзларининг дастлабки фикрларини билдирди.
“Мен профессионал боксдаги фаолиятимни бошлаган пайтимда Теренс каби боксчиларга қарши жанг ўтказишни орзу қилганман. Бугун севимли боксчимиз, P4P рейтинги етакчиси бўлган Теренс Кроуфорд билан жанг ўтказиш имкониятини қўлга киритдим. Менга унинг услуби ёқади. Уни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим. 3 август куни камаримни ҳимоя қилишга тайёр бўламан”, дейди Мадримов.
LiveБарчаси