Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги қачон бўлишини айтди

Спорт

image

Профессионал бокснинг яримўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини жорий йилнинг 12 апрель куни АҚШнинг Нью-Жерси штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Бу ҳақда у “Спорт” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

Бокс, дзюдо ва бошқа спорт турлари мутасаддиларига медалларни икки карра ошириш топширилди north_east

Бокс, дзюдо ва бошқа спорт турлари мутасаддиларига медалларни икки карра ошириш топширилди

Спортчининг сўзларига кўра, унга бокс оқшомида мексикалик боксчи рақиб бўлади. Турнирнинг марказий жанги яримўрта вазнда WBA чемпиони Эймантас Станёнис ҳамда IBF чемпиони Жарон Эннис ўртасида кечади.

Ғиёсов бўлажак жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини айнан Эннис - Станёнис баҳси ғолибига қарши ўтказади. 

Маълумот ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги фаолияти давомида 16 та жанг ўтказган ва ҳаммасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2024 йилнинг 31 июлида ўтказган ва ўшанда Мигель Паррани очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айиқ билан машғулот қилган Шаҳрам Ғиёсовга чора кўрилганди. У базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, яъни 1 миллион 125 минг сўм жаримага тортилганди ва қилган иши учун узр сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Профессионал бокс WBA IBF

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг