Ливияда вертолёт қулади. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 9 февраль куни Ливиянинг жануби-шарқида жойлашган Куфра шаҳрида тез тиббий ёрдам хизматига тегишли вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Almjhar” хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, вертолёт Куфра шаҳридаги Ас-Сарра авиабазаси ҳудудида қулаган. Воқеа содир бўлган пайтда вертолёт тез тиббий ёрдам хизматини амалга ошираётган бўлган.

Куфра шаҳри мэри Муҳаммад Абдураҳим Бумериз ўз мурожаатида вертолёт қулагани ва бортдаги уч кишининг барчаси вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлаган.

Шунингдек, у ҳалок бўлган шахсларнинг исмларини эълон қилиб, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Ҳозирда вертолётнинг қулаш сабаблари аниқланмоқда. Ҳодиса бўйича тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинциясида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ливия вертолёт Қурбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг