Литва вазири мамлакатда рус тилидан бутунлай воз кечишни таклиф қилди
Олам
−
05 Январь
3684Литва Таълим, фан ва спорт вазири Гинтаутас Якштас қўшни Латвия ва Эстония мисолида ўрта мактабларда рус тилида ўқитишдан босқичма-босқич воз кечишни таклиф қилди.
“Қўшни латвияликлар ва эстонлар нафақат рус тилида ўқитиладиган мактабларни ёпди, балки рус тилини чет тили сифатида ўргатмасликка қарор қилишди. Афтидан, биз қўшниларимиздан ўрнак олишимиз керак. Биз миллий озчиликларни тарбиялаш учун Европа Иттифоқи тилларига эътибор қаратишимиз керак. Бу борада бошқа давлатлар билан ҳам икки томонлама келишувларга эришиш мумкин, масалан, Украина билан", деган Гинтаутас Якштас маҳаллий радиодаги эшиттиришда.
Унга кўра, Литва Таълим, фан ва спорт вазирлиги бир неча ҳафта ичида рус тилидаги таълимдан воз кечиш лойиҳасини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир Болтиқбўйи мамлакати бўлмиш Латвия минглаб русларни ўлкадан чиқариб юбориши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь