Ленин мақбарасига ўт қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Олам

image

Номаълум шахс Россиянинг Москва шаҳридаги Қизил майдонда жойлашган Ленин мақбарасига ўт қўймоқчи бўлди. Бу ҳақда “112” Telegram-канали хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса кеча, 17 июль куни тунда содир бўлган. Номаълум шахс ёнувчи аралашмали шишани кўтариб, Қизил майдон томон борган. Шундан сўнг қўлидаги Молотов коктейлини мақбара томон улоқтирган. Аралашма мақбаранинг панжарасига урилган, аммо ёнғин содир бўлмаган. Эркак қўлга олиниши вақтида полицияга қаршилик кўрсатишга уринган. 

Москва Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан ҳозирча муносабат билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Владимир Жириновский Лениннинг мумиёланган жасадини сотишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ленин мақбара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг