Мисрда фиръавн мақбараси сайёҳлар учун очилди (фото)

Бу қизиқ

image

Мисрда 20 йил давом этган реставрация ишлари якунланиб, фиръавн Аменхотеп IIIнинг мақбараси илк бор сайёҳлар учун очилди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар берди.

Мақбара машҳур Подшоҳлар водийсининг ғарбий қисмида, Луксор шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, унда фиръавннинг асосий дафн хонаси ҳамда унинг рафиқалари — малика Тий ва Ситамун учун ажратилган иккита хона мавжуд. Қайта тиклаш жараёнлари япон олимлари раҳбарлигидаги халқаро мутахассислар гуруҳи томонидан олиб борилган.

Мутахассислар девор расмларини тозалаш, устунларни мустаҳкамлаш ва қадимий фрескаларни тиклаш устида ишлаган. Улар фиръавн ва унинг хотинларининг девордаги тасвирларини ҳам қайта тиклашга муваффақ бўлган.

Миср Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши бош котиби Муҳаммад Исмоилнинг таъкидлашича, мазкур мақбара тарихий ва маданий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

Аменхотеп III (шунингдек, Буюк Аменхотеп номи билан ҳам танилган) милоддан аввалги 1390–1350 йилларда Мисрни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қадимий Миср фиръавни Аменемопетга (милоддан аввалги 993–978 йиллар ҳукмронлик қилган) тегишли олтин билангузук Қоҳирадаги Миллий музейнинг реставрация бўлимидан йўқолиб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср фиръавн мақбара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг