Жириновский Лениннинг жасадини сотишни таклиф қилди

Олам

image

Россиянинг Либерал-демократик партия етакчиси Владимир Жириновский Қизил майдонда мақбарада жойлашган Владимир Ленин мумиёланган жасадини сотишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

Сиёсатчи бундай “келишув“ туфайли бюджетга катта маблағ тушишига ишонади.

“Францияда бир ишбилармон “Мона Лиза“ картинасини сотмоқчи. Биз Лениннинг мумиясини сота оламиз. Харидорлар бор: Хитой, Вьетнам ёки бирон бир коммунист. Бундан 96 йил олдин мумиёланган Лениннинг аҳволи яхши“, дейди Жириновский Twitter-да.

Аввалроқ, француз тадбиркори Стефан Дитенген Луврда сақланаётган Леонардо да Винчининг “Мона Лиза“ асарини сотишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Ленин Владимир Жириновский

Баҳолаганлар

743

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг