Инқироздан чиқиш учун “Мона Лиза“ни сотиш керак – франциялик тадбиркор
Олам
−
19 Май 2020
9769Франциялик ишбилармон Стефан Дистангиан афсонавий “Мона Лиза“ картинасини сотиш орқали бутун мамлакат бўйлаб инқироздан чиқиш йўлини таклиф қилди. Бу ҳақда “Independent“ нашри хабар қилди.
“Биз ҳар куни коронавирус билан курашиш учун миллиардлаб еврони сарфлаймиз. Ва бунга ҳали ҳам барҳам берилмаяпти. Демак шунча пул сарфласак ҳам ўнгланмаяпган инқирознинг туби йўқ” дейди Дистангиан.
Тадбиркор инқирозни бартараф этиш учун керакли даромадни ҳисоблаб чиқди. Унинг фикрича, “Мона Лиза“ни 50 миллиард долларга сотиш мумкин.
“Суратни сотиб олиш учун камида 50 миллиард евро керак бўлади, деб ҳисоблайман. Менга айтилишича, менинг тахминий баҳом ҳаддан ташқари ошириб юборилган. Лекин, улар буни исботлай олишмайди“ дейди тадбиркор.
Маълумот учун, афсонавий расм 1503-1505 йилларда Леонардо да Винчи томонидан чизилган. Ҳозирги вақтда “Мона Лиза“ Луврда сақланмоқда. 2005 йилдан бери сурат алоҳида хонани эгаллаб турибди ва у ўқ ўтказмайдиган шиша билан ўралган.
LiveБарчаси