Пандемиядан сўнг эгизаклар туғилиши кўпайди
Бу қизиқ
−
11 Июль 2023
4838Пандемиядан сўнг халқаро миқёсда эгизакларнинг туғилиши ортиб бормоқда.
Репродуктив даволаш кўлами маълум даражада пасайганидан сўнг, бирдан ортиқ фарзандларни дунёга келтириш ҳолати кўп қайд этилган.
Маълум қилинишича, тиббиёт усулларини такомиллаштириш фонида бу тенденция ҳамма жойда кузатиляпти. Пандемия даврида Америка Қўшма Штатлари, Франция, Жанубий Корея, Хитой ва Туркияда тиббиёт йўлидаги чекловлар олиб ташлангани сабабли, эгизакларга ҳомиладорлик ҳолати кўпайган бўлса, Буюк Британияда бу кўрсаткич бироз пасайган.
Оксфорд университетининг "Инсон репродукцияси" журнали 2010 ва 2015 йиллар оралиғида дунёнинг 165 мамлакатида эгизакларга ҳомиладорлик даражаси ҳақида маълумотларни нашр этди. Ушбу кўрсаткичлар 1980-1985 йиллардаги маълумотлар билан таққосланган.
Тадқиқот 1980 йиллардан бошлаб дунё бўйлаб эгизаклар туғилиши даражаси учдан бир фоизга ошганини кўрсатади.
Туркия Статистика Институти маълумотларига кўра, 2019 йилда туғилганларнинг 3,1 фоизи кўп фарзандли бўлиб, уларнинг 96,4 фоизи эгизакли, 3,4 фоизи уч эгизакли, 0,2 фоизи тўрт эгизакли ва ундан ҳам кўпроқни ташкил қилган.
2019 йилда 3,1 фоизни ташкил этган кўп туғилиш даражаси 2020 йилда 2,9 фоизга тушган. 2021 йилда у яна 3,1 фоизга ошган. 2022 йилда эса туғилган 1 миллион 35 минг 795 нафар чақалоқларнинг 3,2 фоизи эгизаклар бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь