Самарқандда янги туғилган эгизаклар “дом” йўлагида қолдириб кетилди
Жамият
−
23 Март
33498Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйнинг йўлагида янги туғилган эгизак чақалоқлар қолдириб кетилди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.
Чақалоқлар шаҳарнинг Қорасув массиви 75-кўп қаватли уйнинг йўлагидан сумкага солинган ҳолда топилган. Чақалоқларни биринчи бўлиб хусусий клиника ҳамшираси кўриб қолган ҳамда уларга биринчи ёрдам кўрсатган.
Кўп қаватли уйдаги кузатув камерасига эгизак қизалоқларни аёл киши қолдириб кетгани тушиб қолган.
Хусусий клиника раҳбари Баҳриддин Дониёровнинг билдиришича, эгизакларнинг иккаласи ҳам соғлом.
“Текширувлардан сўнг ИИБга мурожаат қилдик. ИИБ ходимлари келиб, вазиятни ўрганди. Болаларнинг онаси шу массив аҳолисидан, дея тахмин қиляпмиз. Сабаби, у бу ерда клиника борлигини билган ва бу ерда гўдакларнинг соғлиғига зарар етмаслигини инобатга олган, дейди клиника раҳбари.
Ҳозирча болаларни ташлаб кетган аёлнинг шахси маълум эмас.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг айтишича, ҳозирда эгизакларнинг аҳволи яхши, улар тўлиқ назоратга олиниб, парвариш қилинмоқда. Чақалоқларнинг бири 2,3 кг, иккинчиси 2,4 кг вазнда экани аниқланган. Болаларда нуқсонли ёки патологик ҳолатлар кузатилмаган.
“Мутахассисларимизнинг фикри ва ўтказилган текширувларга қараганда эгизакларнинг туғилганига 4-5 кун бўлган”, дейди Дилшод Раҳмонов.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15