Қайси вилоятда энг кўп эгизак дунёга келди?
Бу қизиқ
−
15 Февраль
7528Ўзбекистонда 2023 йилда 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилди. Шундан 21 минг нафардан ортиқ эгизак чақалоқлар дунёга келди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, энг кўп эгиз туғилиш кўрсатгичи Фарғона вилоятига тўғри келган. Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида бўлган.
Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 996 нафар;
- Андижон вилояти – 1 947 нафар;
- Бухоро вилояти – 1 059 нафар;
- Жиззах вилояти – 937 нафар;
- Қашқадарё вилояти – 2 171 нафар;
- Навоий вилояти – 583 нафар;
- Наманган вилояти – 1 784 нафар;
- Самарқанд вилояти – 2 313 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 1 679 нафар;
- Сирдарё вилояти – 511 нафар;
- Тошкент вилояти – 1 570 нафар;
- Фарғона вилояти – 2 494 нафар;
- Хоразм вилояти – 1 129 нафар;
- Тошкент шаҳри – 1 839 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда энг кўп эгизаклар туғилиши Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилганди.
Жавоҳир Йўлдашов