Сирдарёда уч эгизак дунёга келди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида яшовчи Мусурмонқул ва Соҳиба Абдуқаҳҳорова уч эгизакнинг ота-онасига айланди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, чақалоқларга Фотима, Юсуф, Юнус дея исм қўйилган. Туғуруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида маҳоратли шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

“Эгизакларимизнинг каттаси Фотима 2.710, ўртанчаси  Юсуф 3.100, кичиги Юнус эса  2.930 кг вазн билан туғилди. Ҳозир эгизакларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида ”, дейди неонтолог шифокор Амина Абдурасимова.

Отанинг айтишича, уларнинг аждодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо уч эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда.

Бунгача уларнинг беш ёшли қиз, тўрт ёшли ўғил фарзанди бор эди. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан чақалоқларга гувоҳнома, марказ шифокорлари томонидан эса совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 7 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 23 ёшли аёл 4 нафар эгизакни дунёга келтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

эгизаклар Сирдарёда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг