Сирдарёда Nexia устунга урилиши оқибатида юзлаб хонадон “свет”сиз қолди

3-саҳифа

image

Бугун, 7 декабрь куни Сирдарё вилоятида Nexia ҳайдовчиси устунга урилиши оқибатида 200 хонадон электрсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тунги соат 00:40 да вилоятнинг Янгиер шаҳридаги  "Янгиер" подстанциясидан чиқувчи 10 кВли темир-бетон устунга фуқаро бошқарувидаги автомашина урилиб, таянчга шикаст етказган. Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудуддаги 200 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш кузатилган.

Мазкур носозлик Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан соат 05:00 да тўлиқ бартараф этилиб, ҳудуддаги истеъмолчиларга электр энергияси барқарор етказиб берилиши таъминланган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда юк машинаси қувурга урилиши оқибатида минглаб хонадон газсиз қолганди.  Юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида 07:10 дан Улуғнор туманидаги 3200 та хонадон ва 9 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Nexia Сирдарёда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг