Қашқадарёда даҳшатли авария бўлди (видео)
3-саҳифа
−
25 Май 9838 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида КАМАЗ ва енгил машиналар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 май куни соат 14:20 ларда Қарши-Еттитом йўналиши D-150 автомобиль йўлининг 13-километрида Nexia-1, Nexia-2 ва КАМАЗ транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ ортидан Nexia-2 автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қонуний расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Nexia-3 машинаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб кетганди. ЙТҲ оқибатида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.
Live
Барчаси