Тошкентда даҳшатли ЙТҲ бўлди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Бугун, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Nexia-3 машинаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:00 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчаси 60-уй қаршисида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши ортидан руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Malibu-2ʼнинг вояга етмаган ҳайдовчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 ёшли қизалоқ вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели Nexia-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг