Энг кўп эгизаклар қайси вилоятда туғилган?
Бу қизиқ
−
26 Август 2023
15145Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон ҳудудида 434 519 та туғилиш қайд этилган. Шундан 9 810 нафарини эгизакларни ташкил этади.
Ўтган июль ойида эса ушбу сон 1840 тага ортиб, жами 11 650 та эгизак чақалоқлар ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган.
Маълумотларга кўра, энг кўп эгизак туғилиш ҳолати Самарқанд вилоятида (1 318 та) рўйхатга олинган. 2-ўринни эса 1 342 нафар эгизак билан Фарғона вилояти банд қилган. Учликни 1 166 та чақалоқ билан Қашқадарё вилояти якунлаган.
Шунингдек, қолган вилоятларда туғилган эгизаклар сони қуйидагича:
• Тошкент шаҳри – 1 098 та;
• Андижон вилояти – 1 090 та;
• Наманган вилояти – 930 та;
• Сурхондарё вилояти – 922 та;
• Тошкент вилояти – 911 та;
• Хоразм вилояти – 617 та;
• Қорақалпоғистон Р. – 543 та;
• Жиззах вилояти – 542 та;
• Бухоро вилояти – 525 та;
• Навоий вилояти – 342 та;
• Сирдарё вилояти – 304 та.
Эслатиб ўтамиз, Пандемиядан сўнг халқаро миқёсда эгизакларнинг туғилиши ортган.