Курск операцияси Сумини қутқариб қолди – Зеленский
Олам
−
24 Август
11208Украина Қуролли кучларининг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужумкор операцияси Украинага Суми вилояти ва Суми шаҳрининг бир қисмини босиб олинишини олдини олишга ёрдам берди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский бугун, 24 август куни Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Украина раҳбари Россия ҳудудидаги операциянинг боришини жуда ижобий баҳолади ва операция режа бўйича кетаётганини таъкидлади. Шунингдек, у мамлакат Қуролли кучларининг жорий операциясининг барча мақсадлари ҳақида гапира олмаслигини, аммо уларнинг барчаси амалга ошишига умид қилишини билдирган.
Зеленский: Уруш Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тикланиши билан тугайди
Матбуот анжумани давомида Зеленский Кремль томонидан бошланган урушни тугатиш ҳақидаги ўз қарашлари билан ҳам ўртоқлашди. Унинг фикрича, ҳарбий ҳаракатлар фақат Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тикланганидан ва Путин ҳамда Россия томонидан такрорий тажовузнинг олдини олгандан кейин тўхтатилиши мумкин.
“Ўз навбатида, биз Путинни бу урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлаш учун ҳамма нарсани қиламиз, бунинг учун авваламбор одамлар ва вақтни йўқотамиз, аммо муваффақиятга эриша олмасак, Путинни давлатимиз ҳудудидан сиқиб чиқаришга ёрдам берадиган ҳамма нарса бор”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина Курскдаги яна бир аҳоли пунктини эгаллаб олганини маълум қилганди. Шунингдек, у Халқаро жиноий суд фаолияти асоси бўлган Рим статутини ратификация қилувчи қонунни имзолади.
LiveБарчаси