“Кўксарой”да Юн Сок Ёль тантанали кутиб олинди
Жамият
−
14 Июнь 2024 9108 1 дақиқа
Бугун, 14 июнь куни “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.

Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирди.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.

Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь