Кучли бешлик лигаларидан таклифлар бор – Беҳруз Каримов

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримовга кучли бешлик лигаларида иштирок этувчи бир нечта клубдан таклифлар бор. Бу ҳақда футболчининг ўзи Тошкент халқаро аэропортида жамоани кутиб олиш маросимида сўз очди.

Футболчининг айтишича, ҳозирда унга кучли бешлик лигаларида иштирок этувчи бир нечта клубдан таклифлар бор ва улар бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, у ўзига энг мақбул вариантни танлашини билдирди. Каримов ўз орзуси сифатида “Реал Мадрид” клубини тилга олди.

“Биринчи ўйинда Колумбия билан ўйинда 80 мингдан ортиқ Колумбия мухлислари бўлса-да, лекин бизнинг мухлислар 90 дақиқа давомида дарвозамиз орқасида бақир-чақир қилиб турди. Буни эшитиб, бизда шу мухлислар учун ҳам ўйнашимиз керак деган туйғу бўлди. Албатта, ҳаракатингизга яраша бўлади. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик ва бу ҳаракатни кўпайтириб, Худо хоҳласа, яхши натижа кўрсатамиз”, дейди Каримов.

Маълумот учун, Беҳруз Каримов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида Колумбия ва Португалияга қарши учрашувларда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир аъзоси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германиянинг “Боруссия Мёнхенгладбах” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг