Кубок можароси: Марокаш CAS қарори устидан шикоят қилади
Спорт
−
700 2 дақиқа
Марокаш Қироллик футбол федерацияси Спорт арбитраж судининг (CAS) 2025 йилги Африка кубоги ғолиби ҳақидаги қарори устидан шикоят қилиш учун барча мавжуд ҳуқуқий воситалардан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, CAS Сенегал футбол федерациясининг апелляциясини қаноатлантириб, Марокашни Африка кубогидаги чемпионликдан маҳрум қилгани ва ғолибликни Сенегалга берганди.
“Марокаш Қироллик футбол федерацияси арбитраж жараёнининг яхлитлиги ва ишончлилигига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга қарши зарур ҳуқуқий чоралар кўриш ҳақидаги илтимосининг қаноатлантирилмаганидан ҳайратда ва норозилик билдиради. Шунингдек, федерация қарорда Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ва Халқаро футбол федерацияси (FIFA) томонидан ҳакамнинг рухсатисиз майдонни тарк этган футболчиларга нисбатан қўлланилган ёндашув, шунингдек, интизомий мажбуриятлар ва жарималар ҳисобга олинмаганини таъкидлайди.
Шу сабабли Марокаш Қироллик футбол федерацияси CAS қарори устидан шикоят қилиш учун барча мавжуд ҳуқуқий воситалардан фойдаланиш ниятини тасдиқлайди”, дейилади федерация баёнотида.
Финал учрашуви жорий йилнинг 18 январь куни бўлиб ўтган эди. Унда Сенегал қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бироқ сенегаллик футболчилар ҳакам қарорига норозилик билдириб, майдонни 10 дақиқадан ортиқ вақтга тарк сабабли орадан икки ой ўтиб, учрашув натижаси бекор қилинган ва чемпионлик Марокашга берилганди.
Live
Барчаси