Африка чемпионлиги Марокашда қоладиган бўлди
Спорт
−
1151 1 дақиқа
Спорт арбитраж суди (CAS) 2025 йилги Африка кубоги ғолиби бўйича ишда Марокаш терма жамоаси фойдасига қарор чиқаради. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, суд қарори бугун, 24 ноябрь куни расман эълон қилинади. Жорий йилнинг 19 январь куни бўлиб ўтган финал учрашувида қўшимча вақтда видеотакрор кўриб чиқилганидан сўнг сенегалликларнинг голи инобатга олинмади ва Марокаш дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бош мураббий Пап Тиав норозилик сифатида футболчиларни майдондан олиб чиқди. Улар 15 дақиқадан сўнг майдонга қайтишди. Бироқ дарвозабон Эдуард Менди Браим Диаснинг пенальти зарбасини қайтарди. Кейинчалик сенегаллик Папе Гуйе қўшимча вақтда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шундан сўнг Африка футбол конфедерацияси (CAF) Сенегал терма жамоасини финал учрашуви вақтида майдонни рухсатсиз тарк этгани учун мағлуб деб топди ва Марокашни турнир ғолиби деб эълон қилди.
Сенегал футбол федерацияси эса ушбу қарор устидан Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция берган эди.
Live
Барчаси