CAS Сенегалга Африка чемпионлигини қайтариб берди
Спорт
−
457 1 дақиқа
Спорт арбитраж суди (CAS) Сенегал футбол федерациясининг апелляциясини қаноатлантирди ва Марокаш терма жамоасини 2025 йилги Африка кубоги ғолиблигидан маҳрум қилди. Бу ҳақда CAS матбуот хизмати хабар берди.
Финал учрашуви 2026 йил 18 январь куни бўлиб ўтган. Унда Сенегал қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ сенегаллик футболчилар майдонни 10 дақиқадан ортиқ вақтга тарк этгани сабабли финалдан 2 ой ўтиб Африка футбол конфедерацияси учрашув натижаси бекор қилиб, чемпионликни Марокаш терма жамоасига берилганди.
Сенегал футбол федерацияси ушбу қарор устидан Спорт арбитраж судига апелляция киритди. CAS эса федерация шикоятини қаноатлантирди.
Шу тариқа, Сенегал терма жамоаси Африка кубогидаги иккинчи ғолиблигини қўлга киритди. Жамоа бунга қадар 2021 йилда қитъа чемпиони бўлган эди. Марокаш эса мусобақада фақат бир марта – 1976 йилда ғалаба қозонган.
Live
Барчаси