Коронавирусга қайта чалиниш мумкинлиги исботланди
Саломатлик
−
25 Август 2020
12863Гонконг университети олимлари илк бор коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Бундан 4,5 ой аввал коронавирусга чалиниб, даволанган эркак қайта COVID-19 аниқланган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
33 ёшли эркакда у COVID-19’га чалиниб, касалликдан тузалганидан кейин яна инфекция юқтириб олиш ҳолати кузатилган. Бемор биринчи марта коронавирус инфекциясига чалинганида унда касалликнинг енгил белгилари кузатилган, ҳозирда ушбу аломатлар ҳам мавжуд эмас.
Тадқиқотлар вирус РНКси эркак дастлаб юқтириб олган SARS-Cov-2 штаммидан кескин фарқланаётганини кўрсатган. Шу сабабли олимлар коронавирусга чалинган одамда ҳосил бўладиган иммунитет кутилганидан кам вақт сақланиб қолишини тахмин қиляпти.
Олимларнинг фикрича у Испанияга борганида такроран вирус юқтириб олган. Эркак Хитойга қайтганда аэропортда мажбурий тестдан ўтказилганда коронавирус борлиги аниқланган.
Вирус геноми текширилганида коронавируснинг иккинчи штамми биринчисидан фарқли экани ва июль–август ойларида Европада тарқалган штаммга ўхшаш экани аниқланган.
Аввалроқ, Хитой расмийлари коронавирусдан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси