Коронавирусга чалинганлар 800 000 дан ошди
Олам
−
31 Март 2020
9443Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 800 000 дан ошиб, 800 минг 50 кишини ташкил этмоқда. Улардан 37 878 нафари эса вирус сабаб вафот этди. 170 325 нафари эса вирусдан даволанди. Бу ҳақда Американинг Жон Хопкинс университети статистикасида кўрсатиб ўтилган.
Касаллик қайд этилиши бўйича бошланғич ўнликни АҚШ (164 610), Италия (101 739), Испания (94 417), Хитой (82 272), Германия (67 051), Франция (45 171), Эрон (44 605), Буюк Британия (22 465), Швейцария (15 922), Бельгия (12 775) банд этмоқда.
Маълумот ўрнида, янги турдаги коронавирус 2019 йил декабрь ойи охирида аниқланди. Вирус Хитой марказидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан бири Уханда аниқланди. Жорий йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олди. Коронавирус аниқланган давлатлар 178 тага етди.
Аввалроқ, коронавирусга чалинганлар сони 600 000 дан ошгани ҳақида хабар берган эдик. Вируснинг яна 200 минг одамга юқиши учун бир ҳафтадан камроқ вақт керак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor