Коронавирусга чалинганлар 600 000 дан ошди
Олам
−
28 Март 2020
10281Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 600 000 дан ошиб, 601 минг 478 кишини ташкил этмоқда. Улардан 27 862 нафари эса вирус сабаб вафот этди. 131 826 нафари эса вирусдан даволанди. Бу ҳақда Американинг Жон Хопкинс университети статистикасида кўрсатиб ўтилган.
Касаллик қайд этилиши бўйича бошланғич ўнликни АҚШ (104 837), Италия (86 498), Хитой (81 948), Испания (65 719), Германия (53 340), Франция (33 414), Эрон (32 332), Буюк Британия (14 751), Швейцария (12 928), Жанубий Корея (9478) банд этмоқда.
Маълумот ўрнида, янги турдаги коронавирус 2019 йил декабрь ойи охирида аниқланди. Вирус Хитой марказидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан бири Уханда аниқланди. Жорий йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олди. Коронавирус аниқланган давлатлар 177 тага етди.
Аввалроқ, коронавирусга чалинганлар сони 500 000 дан ошгани ҳақида хабар берган эдик. Вируснинг яна 100 минг одамга юқиши учун атиги 2 кун керак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь