Коронавирусга чалинганлар ярим миллиондан ошди

Олам 5436
image

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 0,5 миллиондан ошиб, 510 минг 108 кишини ташкил этмоқда. Улардан 22 993 нафари эса вирус сабаб вафот этди. 120 983 нафар иэса вирусдан буткул халос бўлган. 

Касаллик қайд этилиши бўйича бошланғич ўнликни Хитой (81 782), Италия (80 539), АҚШ (75 233), Испания (56 197), Германия (43 646), Эрон (29 406), Франция (25 624), Швейцария (11 712), Буюк Британия (9962), Жанубий Корея (9241) банд этмоқда. 

Маълумот ўрнида, янги турдаги коронавирус 2019 йил декабрь ойи охирида аниқланди. Вирус Хитой марказидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан бири Уханда аниқланди. Жорий йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олди. Коронавирус аниқланган давлатлар 175 тага етди.

Айни вақтда Ўзбекистонда ушбу хасталикка чалинганлар 65 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда қарийб 65 минг киши карантинга олинган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 205
Рейтинг: 2.9
t
×