Коронавирусга чалинган 14 яшар беморнинг бутун бир қишлоғи дезинфекция қилинди (видео)
Жамият
−
01 Апрель 2020
23805Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар орасида 14 яшар болакай борлиги, у Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида истиқомат қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ аскарларидан таркиб топган гуруҳ вирус юқтирган 14 ёшли бемор яшаган қишлоқда тўлиқ дизенфекциялаш ишларини олиб борди. Бу ҳақда Округ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда бемор Қарши шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 173 нафарга етди. Уларнинг 8 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси