Ўзбекистонда 14 яшар болакай коронавирусга чалинди
Жамият
−
30 Март 2020
21469Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ яна бир ҳолат қайд этилиб, мамлакатда ушбу касаллик чалинганлар сони 145 тага кўтарилди. Қайд этилишича, коронавирусни юқтириб олган навбатдаги бемор 14 яшар болакай.
Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов вирус юқтирган 14 ёшли беморни Чироқчи туманида истиқомат қилишини тасдиқлади.
Дониёр Турсуновга кўра, бемор коронавирусдан вафот этган иккинчи фуқаро билан Тошкент шаҳрида мулоқотда бўлган.
Ҳозирда у Қарши шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. 14 ёшли беморнинг яқинлари ва оила аъзолари карантинга олинган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусни юқтириб олганлар орасида иккинчи ўлим ҳолати жорий йилнинг 28 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor