Коронавирус юқтирганликнинг белгилари қандай?

Саломатлик

Коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича call-марказ ишга туширилди north_east

Коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича call-марказ ишга туширилди

Коронавирус билан оғриганлар айни вақтда дунё бўйлаб 170 852 кишини ташкил этмоқда. Улардан 6526 нафари вафот этди. Касалликни ортда қолдириб, соғлом ҳаётга қайтганлар эса 77 790 кишга етди. Беморларнинг 5927 нафари ёки 7 фоизи оғир аҳволда. 

Ўзбекистонда айни вақтгача ушбу вирус билан хасталанганлар 6 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 5 нафари бир оила аъзолари. 

Хўш, бутун дунёга хавф туғдираётган ушбу вируснинг асосий белгилари қандай? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шундай дейди: 

“Коронавирус касаллигининг белгилари намоён бўлмайдиган вақт – максимум 14 кун. Бу ЖССТ томонидан маълум қилинган. 5 кундан 9 кунгача касалликлар аломатлари юзага чиқа бошлайди. Шунинг учун 14 этиб белгиланган.

Ушбу касаллик оддий гриппга, респиратор вирусли инфекцияга жуда ўхшаш. Шундан келиб чиқиб, 130 дан ортиқ мамлакатларда олиб борилган кузатувлар натижаси қуйидагича: 

Биринчи белги – тана ҳароратининг кўтарилиши;
Иккинчи белги – қуруқ йўтол;
Учинчи белги – нафас олишнинг қийинлашиши;
Тўртинчи белги – хорижга чиққани ёки хорижликлар билан мулоқотда бўлгани”. 

Бугун, 16 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди. 

Ушбу марказ орқали фуқаролар коронавирус инфекцияси ёки ўзлари ва яқинлари саломатлиги билан боғлиқ саволларга жавоб, мутахассислардан тавсиялар олишлари мумкин. 

Call-марказ туну кун хизмат қилади. 

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

4846

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг