Коронавирус устидан ғалаба қозонган биринчи давлат номи маълум қилинди

Олам 47732
image

Мавритания эпидемия устидан ғалаба қозонганини эълон қилган биринчи давлат бўлди. Ушбу Африка мамлакатида сўнгги кунларда битта ҳам касаллик ҳолати қайд этилмаган.

Таъкидланишича, шифокорлар охирги тестларда коронавирус билан касалланганларни аниқламади. Даволанаётганларнинг барчаси касалликдан соғайди. Шу билан Мавритания коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилган биринчи давлат бўлди.

Умуман олганда, мамлакатда 17 киши коронавирусга чалинган эди. Уларнинг бир нафари вафот этди. 16 нафари эса соғайди.

Маълум қилинишича, ушбу ғалабага ҳокимиятнинг тезкор қаттиқ карантин чораларини қабул қилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мамлакатда биринчи ҳолат 13 март куни аниқланган. Шундан сўнг зудлик билан чегаралар ёпилди, йиғилишлар тақиқланди, мактаблар, ресторанлар ва бозорлар ёпилди. Ҳукумат тунда комендантлик соати жорий қилди ва транспортда юришни тақиқлади.

Лекин, ҳукумат ушбу вазиятда, ҳушёрликни сақлаш кераклигини таъкидлади. Аҳолига доимий тарзда гигиена қоидаларига амал қилишни тавсия қилди. Шунингдек, ҳукуматнинг маълум қилишича, коронавирус учун тестлар ўтказиш давом этади.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1992
Рейтинг: 3
t
×