Эрон коронавируснинг учинчи тўлқинини енгиб ўтди

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат коронавирус тарқалишининг учинчи тўлқинини енгиб ўтганини эълон қилди. Сиёсатчи тегишли баёнотни бугун, 17 декабрь куни қабул қилган.

“Аҳоли, тиббиёт ходимлари ва сафарбар қилинган кучлар билан биргаликда олиб борилган умумий ҳаракатларимиз натижасида биз коронавирус тарқалишининг учинчи тўлқинини енгишга муваффақ бўлдик”, дедйи у Эрон давлат телевиденияси томонидан намойиш этилган нутқида.

Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион 131 077 кишини ташкил этмоқда. Шулардан 844 430 нафари касалликдан соғайган бўлса, 52 883 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Пандемия

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг