Африкада коронавирусдан 3,3 миллион одам ўлиши мумкин – БМТ
Олам
−
18 Апрель 2020
9359Африкада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмон тарзда ривожланса, 1,3 миллиард одамдан 1,2 миллиарди коронавирус юқтирилиши мумкин. 3,3 миллионга яқин одам эса ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни БМТ Африка иқтисодий комиссияси (UNECA) ҳисоботига таяниб маълум қилди.
Таъкидланишича, оптимистик тахминларга кўра, Африка қитъасида коронавирусдан тахминан 300 минг киши нобуд бўлиши мумкин. Карантин ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига қарамай, қитъада касаллик юқтирганлар сони 122 миллионга етиши мумкин.
UNECA ҳисоботида таъкидланишича, қашшоқлик, шаҳарларда аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиши ва соғлиқни сақлаш тизимидаги жиддий муаммолари туфайли COVID-19 Африка учун жуда хавфли душман саналади. Комиссия маълумотларига кўра, тестлар, шахсий ҳимоя воситалари ва даволашда сарфланадиган энг кам харажат 44 миллиард доллар бўлиши мумкин. Агар аҳвол ёмонлашса, бу кўрсаткич 446 миллиард долларга тенг бўлиши кутилмоқда.
Ҳисоботда коронавирус пандемияси қитъа иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Оқибатда, ўта қашшоқлар сони 27 миллионга етиши мумкинлиги айтилган.
Африка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қитъада 18 441 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Касалликдан 966 киши вафот этган. Бу орада 4344 бемор соғайиб кетган.
LiveБарчаси