Пандемия оқибатлари кимга кўпроқ таъсир қилгани айтилди
Олам
−
09 март 2021 8312 1 дақиқа
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирус пандемияси оқибатлари аёлларга эркакларга қараганда кўпроқ таъсир қилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу, хусусан, оиладаги зўравонликнинг ортиши ва репродуктив саломатлик хизматидан фойдаланиш имкониятларининг пасайиши билан намоён бўлди.
"Иш жойидаги йўқотишлар ҳам аёллар орасида кўпроқ учради", деган Гебрейесус.
Шунингдек, у болалар ва қарияларга ғамхўрлик қилишнинг қўшимча юкини аёллар зиммасига олганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, ЖССТ раҳбари дунёдаги соғлиқни сақлаш ходимларининг тахминан 70 фоизини ташкил этадиган аёллар пандемия шароитида одамларни даволашда ва қутқаришда муҳим роль ўйнаганини қўшимча қилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август