Пандемия оқибатлари кимга кўпроқ таъсир қилгани айтилди
Олам
−
09 Март 2021
4991Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирус пандемияси оқибатлари аёлларга эркакларга қараганда кўпроқ таъсир қилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу, хусусан, оиладаги зўравонликнинг ортиши ва репродуктив саломатлик хизматидан фойдаланиш имкониятларининг пасайиши билан намоён бўлди.
"Иш жойидаги йўқотишлар ҳам аёллар орасида кўпроқ учради", деган Гебрейесус.
Шунингдек, у болалар ва қарияларга ғамхўрлик қилишнинг қўшимча юкини аёллар зиммасига олганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, ЖССТ раҳбари дунёдаги соғлиқни сақлаш ходимларининг тахминан 70 фоизини ташкил этадиган аёллар пандемия шароитида одамларни даволашда ва қутқаришда муҳим роль ўйнаганини қўшимча қилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь