Коронавирус асосан кимларга юқяпти?

Саломатлик 20684

Бутун дунёга коронавирусга чалинганлар 188 386 кишини ташкил этаётган бўлса, шундан 7499 киши вафот этган. Аммо касалланганларнинг 80 мингдан ортиғи яна соғлом ҳаётга қайтган. 

Хўш, бу касалликка кимлар дучор бўляпти? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ушбу масалага ойдинлик киритди. 

“Бу вирусга дучор бўлаётганлар асосан ёши катталар ва сурункали касали борлар. Эътибор берсангиз, энг кам бемор 19 ёшгача бўлганлар орасида. 9 ёшгача бўлган болалар орасида эса деярли учрамаяпти. Олимларнинг қайд этишича, бу иммунитет билан боғлиқ бўляпти. Сурункали касали борлар ва ёши катталар, айниқса, 60-65 ёшдан катталарда иммунитет пасайгани ва бошқа касалликлар туфайли ҳам бу касалликка дучор бўлиши ва унинг асоратлари ривожланиши осонроқ кетмоқда”, дейди Алишер Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга қадар беморлар 11 нафарга етди. Уларнинг аксарияти хоирижий мамлакатда бўлиб қайтганлар. 

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 426
Рейтинг: 3
t
×