Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 нафарга етди

Жамият

image

Коронавирусча чалинганлар 11 нафарга етди. Бу ҳақда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алиматов маълум қилди. 

Навбатдаги бемор БААнинг Дубай шаҳридан келган самолёт йўловчиси бўлган. 

Шундай қилиб, беморларнинг биринчиси жорий йилнинг 15 март куни Франциядан қайтган эди. Туркиядан қайтганлар орасидан эса уч нафар бемор аниқланган. Шунингдек, Лондондан қайтган бир ўзбекистонликда ҳам коронавирус қайд этилган. 

Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб,  шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

974

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг