Коронавирус Ҳабиб ва Фергюсонга таъсир ўтказа олмади
Спорт
−
22 Март 2020
10036UFC-249 турнирида доғистонлик жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ва мексикалик Тони Фергюсон ўртасидаги жанг коронавирус сабаб қолдирилмайдиган бўлди. Бу ҳақда UFC ташкилотининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ, ташкилот президенти Дана Уайт икки жангчи ўртасида бўлиб ўтадиган жанг коронавирус пандемияси сабаб қолдирилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.
Жанг 18 апрель санасида ўтиши режалаштирилган ва у Нью-Йоркда кечади.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳаммедов UFCʼдаги профессионал фаолияти давомида 28 маротаба октагонга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 8 та жангда Ҳабиб рақибларини нокаутга учратган.
Тони Фергюсон UFCʼда профессионал фаолияти давомида 28 маротаба жанг ўтказган. Ўтказилган жангларнинг 25тасида ғалаба қозонган. 3 маротаба мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси