Коронавирус сабаб Ҳабиб ва Фергюсон жанги бекор қилиниши мумкин
Спорт
−
12 Март 2020
5587Жорий йилнинг 18 апрель куни UFC-249 турнирида доғистонлик жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ва мексикалик Тони Фергюсон ўртасида жанг бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Жанг олдидан, икки спортчи ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Лекин, UFC президенти Дана Уайт коронавирус сабаб, ушбу жанг бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
Маълумот ўрнида, бундан аввал, Ҳабиб Нурмуҳаммедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг 4 маротаба бекор қилинган эди. Агарда, бу сафар ҳам баҳс амалга ошмаса, 5 уриниш ҳам зое кетган бўлади.
Ҳабиб Нурмуҳаммедов UFCʼдаги профессионал фаолияти давомида 28 маротаба октагонга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 8 та жангда Ҳабиб рақибларини нокаутга учратган.
Тони Фергюсон UFCʼда профессионал фаолияти давомида 28 маротаба жанг ўтказган. Ўтказилган жангларнинг 25тасида ғалаба қозонган. 3 маротаба мағлубиятга учраган.