Конор Порьенинг чақирувига жавоб қайтарди

Спорт

image

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дастин Порьенинг таклифига тезда жавоб қайтарди.

"Мен сени бир ярим дақиқада яксон қилгандим. Аблаҳ, сен мени ҳурмат қилишинг шарт! Мен сенинг таклифингни қабул қилдим ва бу жанг ҳақида ўйлашни бошладим",  деди Конор.

Конор ҳамда Дастин ўртасидаги биринчи жанг 2014 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда ирландиялик рақибини бир ярим дақиқада нокаут қилишни уддалаган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 сентябрь куни UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши жанг қилди. Жанг Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири доирасида ўтказилди.

Унда россиялик спортчи рақибини бўғувчи усули билан енгганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Дастин

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг